Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Тафвиз муовини
41-модда - Халифа ўзи учун ҳукм юритиш масъулиятини зиммасига оладиган тафвиз муовинини тайин қилади ва ишларни ўз раъйи билан тадбир қилиш ва ўз ижтиҳодига биноан юргизишни унга топширади.


42-модда - Халифага қўйилган шартлар тафвиз муовинига ҳам қўйилади, яъни у эркак, мусулмон, ҳур (қул эмас), балоғат ёшига етган, ақлан соғлом, адолатли бўлиб, ўзига топширилган ишларда лаёқатли бўлиши шарт.


43-модда - Тафвиз муовинини тайин қилиш икки шартни ўз ичига олади:

 

  1.  Умумий назорат (ҳар қандай ишни кўриб чиқиш).
  2.  Ноиблик.

 

Шунинг учун халифа тафвиз муовинига: «Менга топширилган ишларга сени ўз тарафимдан ноиб сифатида тайин қилдим», дейиши ёки умумий назорат ва ноиблик маъносини ўз ичига оладиган сўзларни айтиши лозим. Тайинлаш шу тарзда амалга оширилмас экан, у муовин ҳисобланмайди. Тайинлаш фақат шу йўл билан амалга ошса, у тафвиз муовинининг ҳуқуқларига эга бўлади.


44-модда - Тафвиз муовинининг вазифаси ўзи бажарган тадбирлар ҳамда ижро этган бошқарув ва тайинлаш ишларидан халифани хабардор қилиш, токи у ўз ҳуқуқларида халифага тенглашиб қолмасин, яъни унинг иши халифани хабардор қилиш ва буюрилган ишни бажаришдир.


45-модда - Халифа тафвиз муовинининг иш ва тадбирларини - уларнинг тўғриларига рухсат бериб, хатоларининг олдини олиш мақсадида - текшириб туриши вожиб. Чунки уммат ишларини тадбир қилиш халифага топширилган ва айнан унинг ижтиҳодига юкланган.


46-модда - Агар тафвиз муовини бирор ишни тадбир қилса ва уни халифа тасдиқласа, муовин у ишни халифа тасдиқлаганидек - орттирмай ёки камайтирмай - бажариши керак. Агар халифа тасдиқлашдан бош тортса ва муовин қилган ишни рад этиб, норозилик билдирса, қаралади, агар муовин ҳукмни тўғри ижро этган ва молни ўз ўрнига сарфлаган бўлса, муовиннинг раъйи нуфузлидир. Чунки бу аслида халифанинг раъйи бўлиб, халифа ижро этилган бу ҳукмни ва инфоқ қилинган бу молни рад қилолмайди. Агар муовин ижро этган иш бошқача бўлса, масалан, волийни тайинлаш ёки қўшинни жангга тайёрлаш каби ишлар бўлса, халифа муовинга қаршилик билдириши жоиз. Бу ҳолатда халифанинг раъйи ижро қилиниб, муовиннинг иши бекор қилинади. Чунки халифа бундай ишларни - ўзи қилса ҳам, муовин қилса ҳам - тўғирлаш ҳуқуқига эгадир.

 

184-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203